Тошкент молия институти академгуруҳларида Талабалар Кенгашининг гуруҳ сардорлигига сайловлар ўтказилда.

Тошкент молия институти академгуруҳларида Талабалар Кенгашининг гуруҳ сардорлигига сайловлар ўтказилда.

 Тошкент молия институти Банк иши факултети тасарруфидаги академгуруҳларида Талабалар Кенгаши сардорлиги учун сайловлар бўлиб ўтди.

 

 Ушбу сайловларда Талабалар Кенгашининг ўз олдидаги  асосий мақсади институтда таҳсил олаётган ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун муносиб шароит яратиб беришга кўмаклашиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама баркамол шахслар бўлиб етишларига ўзларинг муносиб ҳиссасини қўша оладиган муносиб номзодларни шакллантиришдан иборат.

 

 

 Сайловларда юқори овоз натижалари билан ғолибликни қўлга киритган номзодлар институтда таҳсил олаётган талаба-ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган лойиҳаларни хаётга тадбиқ етиши, ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал етишда кўмаклашиши, ёшларнинг билим олиши, чет тилларини ўрганиши ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта егаллаши ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган лойиҳаларни ўтказиш платформасини яратиши, истеъдодли ёшларни кашф етиши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириши, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиши, уларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш ва китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган барча ташаббусларини институт раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланиши талаба-ёшларга тушунтирилди.

17:49 / 2019-10-08
Success helper
Success warning