Менинг овозим – Ватаним келажаги!

Менинг овозим – Ватаним келажаги!

 2019 йил 15 ноябрь куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида “Менинг овозим – Ватаним келажаги!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

 Ушбу тадбирнинг асосий мақсади 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳар бир сайловчининг ушбу жараёнларга нисбатан бефарқ бўлмасликка чорлаш.

 

 Меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раис ўринбосари А.К.Пардаев ўз маърузасида “…Ҳозирги вақтда республика бўйича сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилмоқда. Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳам тенг ҳуқуқлилик асосида сайловларда иштирок этишлари учун уларнинг сайлов участкаларига келишлари, бино ичида эркин ҳаракатланишлари, алоҳида кабиналар ва Брайл алифбоси асосидаги бюллетенлар ишлаб чиқарилмоқда” –деб таъкидлаб ўтди.

 

17:05 / 2019-11-16
Success helper
Success warning