117-мактаб ҳамкорлиги

117-мактаб ҳамкорлиги

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш бўйича жорий йил 30 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёнига мувофиқ эндиликда олий таълим муассасалари халқ таълими муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

     Тошкент молия институти ҳам Юнусобод туманида жойлашган кўп сонли умумтаълим мактаблари билан таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, методик қўллаб-қувватлаш ҳамда битирувчи ўқувчиларни олийгоҳларга йўналтириш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйган.

    Ҳамкорликни давом эттирган ҳолда бугунги манзил туманда жойлашган 117-сонли мактабга бўлди. Институт ректори Тўлқин Тешабоев бошчилигида ўтказилган тадбир давомида ўқитувчилар ва ўқувчилар билан самимий сухбатлашилди ва мактаб директори Сумбула Алманова билан ҳамкорлик доирасида “Йўл харитаси” имзоланди.

 

16:21 / 2020-12-17
Success helper
Success warning