ТМИ профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида масофавий дарслар ўтилди

ТМИ профессор-ўқитувчилари томонидан халқаро ҳамкорлик доирасида масофавий дарслар ўтилди

Тошкент молия институти ва Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети ўртасида тузилган ҳамкорлик битими доирасида жорий йилнинг 13 декабрь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири и.ф.д., проф. Н.Кузиева ва кафедра доценти в.б. О.Шодиевлар томонидан “Жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортишнинг ўзига хос хусусиятлари” ҳамда “Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ имтиёзларини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида масофавий маъруза дарслари ўтилди.

 

Маърузада Молия университетининг “Солиқлар ва солиқ маъмуриятчилиги” Департаменти декани, профессор-ўқитувчилар, талаба ва магистрантлар иштирок этишди.

10:45 / 2022-12-14
Success helper
Success warning