ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ВА КАНСАИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ ВА КАНСАИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ

       Тошкент молия институти ва Япониянинг Кансаи университети (Kansai University) ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси асосида Халқаро ҳамкорлик бўлими, “Банк иши” факультети ва “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси ташаббуслари билан ҳамкор хорижий университетнинг Тижорат факультети профессор-ўқитувчилари Масаҳиро Токунага (Masahiro Tokunaga, PhD) ва Такеичи Манабу (Takeichi Manabu, PhD) ўзаро тажриба алмашиш ва маъруза дарсларини ўтиш учун 2019 йилнинг 9-12 сентябрь кунлари Тошкент молия институтига ташриф буюрдилар.

       Масаҳиро Токунага ва Такеичи Манабу институтнинг Банк иши факултети талабаларига ва магистрантларга Кансаи университети, Япония иқтисодиёти, банк тизими ҳамда пул тизимига оид мавзуларда маъруза, семинар ҳамда мастер-класс дарсларини ўтдилар. Ўтказилган маъруза, семинар ҳамда мастер-класс соатлари талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олдилар.

       Ташриф давомида илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Жасур Каримқулов, кафедра мудири Зафар Умаровларнинг мехмонлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Сухбат натижаси келгусида Тошкент молия институти ва Кансаи университети ҳамкорлигида таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувлар тузиш билан якунланди.

 

17:10 / 2019-09-16
Success helper
Success warning