АХБОРОТ КОМПЛЕКСЛАРИДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

АХБОРОТ КОМПЛЕКСЛАРИДА МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

 “Сиртқи бўлим” ва “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт”  кафедраси ташаббуси  билан 2019 йил 16 октябрь куни “Ахборот комплексларида масофавий таълим тизими ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатига Давлат статистика қўмитаси академиги,  иқтисодиёт фанлар доктори С.С.Ғуломов таклиф этилди. Тадбирда сиртқи бўлим  бошлиғи О.Т.Астанақулов, “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт”  кафедраси мудири в.в.б У.Қ.Якубов, “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт”  кафедраси педагог ходимлари ва  талабалар иштирок этдилар.

 

 Тадбирда С.С.Ғуломов сўзга чиқиб, “Ахборот комплексларида масофавий таълим тизими” мавзусида масофавий таълим моделлари, масофавий таълим жараёнини амалга ошириш босқичлари  тўғрисида суҳбат олиб борди.

 

 Тадбир давомида академик, С.С.Ғуломов ўзига хос интерфаол методлар ёрдамида мавзуни қизиқарли қилиб талабаларга етказди, шунингдек иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоблар ва малакали маслаҳатлар берди.

 

15:29 / 2019-10-16
Success helper
Success warning