“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” дорасида профилактик тадбир

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” дорасида профилактик тадбир

 Тошкент молия институти Банк иши факультетида Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Юнусобод туман бўлими билан ҳамкорликда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” дорасида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

 

 Тадбирга Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Юнусобод тумани бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.С.Самигов, институт мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов, институт меҳнат ва фуқаро мухофазаси бўлим бошлиғи М.Юлдашева ҳамда Банк иши факультети декани Р.Саидов ва Банк иши факультети мураббийлари ва талабалари иштирок этишди.

 

 Тадбирдан кўзланган асосий мақсад талабаларни “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирларида фаол иштирок этишга ундаш, шунингдек ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳар доим амал қилишлари лозимлигини тушунтиришга қаратилди.

 

 Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

 

 

17:48 / 2019-10-17
Success helper
Success warning