“Талабалар театр студиялари”нинг факултетлараро беллашуви
Талаба-ёшларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш ва маънавий камолотга йўналтириш орқали олий таълим муассасаларида олиб борилаётган маданий-маърифий ишлар самарадорлигини янада оширишга эришиш ҳамда иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиб бериш мақсадида 2019 йилнинг 14 март куни институтида таҳсил олувчи талабалар ўртасида “Талабалар театр студиялари”нинг факултетлар ўртасидаги фестивали бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда Банк иши факултетининг “Ёш банкирлар” жамоаси А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён” асарини , Солиқлар ва суғурта факултетининг “Мирзо театр” жамоаси Эркин Воҳидовнинг “Олтин девор” асарини, Молия факултетининг “Ёш ижодкорлар” жамоаси Хамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Тошкентга саёҳат” асарини, Менежмент факултетининг “Юксалиш” жамоаси Саид Аҳмаднинг “Келинлар қўзғалони” ҳикоясининг замонавий русча талқинини, Бугалтерия ҳисоби ва аудит факултетининг “Турон театр труппаси” жамоаси Раҳмат Файзиевнинг “Сен етим эмассан” киноқиссасини, Ғазначилик ва давлат жамғармалари факултетининг “Тараққиёт” жамоаси Умар ибн Ҳаттоб асари асосида “Иймон” спектаклларини еғилганлар эътиборига ҳавола этдилар.
Фестивалда “Eнг яхши спектакл” номинатсиясига Солиқлар ва суғурта факултетининг “Мирзо театр” жамоаси томонидан саҳналаштирилган “Олтин девор” спектакли сазовор бўлди.