МАСТЕР-КЛАСС

МАСТЕР-КЛАСС

      Ўзбекистон фан арбоби, и.ф.д.,проф. Аҳмаджон Ўлмасов томонидан 2019 йил 18 сентябрь соат 13:50 да Магистратура бўлими “Менежмент” ҳамда “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” таълим йўналишлари биринчи курс тингловчилари учун “Пул тизими ва унинг назарий муаммолари” мавзусида мастер-класс ўтказилди.Унда тегишли кафедралар профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар.
     Мастер-классни муаммоли маъруза сифатида ўтказиш давомида пулнинг қадр-қиймати, пулни товар ва хизматлар билан таъминлаш, валюта курси, пул муомаласи, пул мувозанати, инфляция сабаблари каби масалалар кўриб чиқилди.
     Машғулот интерактив лекция кўринишида олиб борилиб, унда тингловчилар фаол иштирок этдилар.
     Мастер-класс иштирокчиларида  кўпгина долзарб масалалар юзасидан фикрлар уйғонди ва улар дарс сўнгида ўз таассуротларини билдириб бундай машғулотлар яна давом этишини  сўраб қолдилар.

 

15:43 / 2019-09-19
Success helper
Success warning