Талабалар ўқишини қайта тиклаш ва кўчиришга оид ЭЪЛОН!!!
Талабалар ўқишини қайта тиклаш ва кўчиришга оид
ЭЪЛОН!!!
Коронавурус пандемияси шароитида 2020-2021 ўқув йили кузги семестрида талабалар ўқишни қайта тиклаш ва кўчириш борасида фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан http://transfer.edu.uz сайти орқали аризаларни он-лайн тарзда қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.
Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини кузги семестрда қайта тиклаш ва кўчириш бўйича аризаларни тақдим этиш ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар амалга оширилишини маълум қиламиз.
Фуқаролар ўқишини кузги семестрда қайта тиклаш ва кўчириш юзасидан юқорида қайд этилган муддатда http://transfer.edu.uz сайти орқали он-лайн ариза бериши зарурлигини эслатиб ўтамиз.