БЕЛОРУСЬ МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИДА ИЛМ, ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИНТЕГРАЦИЯ

БЕЛОРУСЬ МИЛЛИЙ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИДА ИЛМ, ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ИНТЕГРАЦИЯ

 Белоруссия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасидаги илм, фан ва таълим соҳасидаги йўл харитасининг амалий ифодаси сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгаш аъзоларидан иборат делегацияси Белорусь Миллий Фанлар Академияси Президиуми томонидан қабул қилинди.

 

 БМФА бош илмий котиби Иванец Андрей Иванович тадбирда хамкорликнинг янги тузилмаси ҳақида сўз юритиб, олимларнинг вазифаси нафақат мавжуд фактлар ва жараёнларга назарий баҳо бериш, балки мавжуд муаммоларни бартараф этиш қуролларини яратиш лозимлиги ҳақида сўзлади.

 

 Шу билан биргаликда БМФА гуманитар бўлими вице президенти, академик Ковален Александр Александрович 1966 йил рўй берган Тошкент зилзиласидан сўнг 2 минг белорус халқи шаҳарни тиклашда иштирок этгани ва бу жараёнларда унинг ҳам хиссаси қўшилганлиги хақида таъкидлади. Ковален А.А. Ўзбекистонга иккинчи жаҳон уруши мобайнида 237 минг белорусь фарзандлари жўнатилганлигини ва Ўзбек миллати уларни ўз фарзандлари каби қабул қилинганликлари ҳақида сўзлади.

 

 Илм, фан ва таълим сохасидаги интеграцияни амалга ошириш мақсади кўзланган мазкур тадбир сўнгида истиқболли режалар масаласида аниқ вазифаларни белгилаш ҳақида музокаралар олиб борилди.

 

17:26 / 2019-11-25
Success helper
Success warning