Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултети БИЛМ-50 гуруҳида “1-КУРС МАКТАБИ” дастури асосида бажарилган вазифалар хусусида

Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факултети БИЛМ-50 гуруҳида “1-КУРС МАКТАБИ” дастури асосида бажарилган вазифалар хусусида

“Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факултетининг БИЛМ-50 гуруҳида “1-курс мактаби” дастури асосида таништирув тадбирлари ташкил этилди. 2019-2020 ўқув йилида талабалар сафига қабул қилинган БИЛМ-50 гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи С.Юнусова бошчилигида Тошкент молия институти, институт таркибида мавжуд факултетлар ва улар қошидаги кафедралар билан танишдилар. Институтга қарашли “Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси”га ташриф буюриб, унда талаба-ёшларга яратилган улкан шароитларни кўздан кечирдилар. .

Бундан ташқари, талабалар Тошкентнинг марказий майдони бўлган “Мустақиллик майдони”га ҳамда “ҲУМО АРEНА” муз саройига саёҳат уюштириб, мураббийлари томонидан мажмуаларнинг пайдо бўлиш тарихи ҳақида билиб олдилар ва пойтахт кўркига кўрк қўшаётган гўзал манзаралардан баҳраманд бўлдилар.

Саёхатнинг кейинг манзили билимлар булоқлари жам бўлган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси бўлди. Ахборот ва маданий-маърифий муассаса, кутубхона, библиографик, илмий тадқиқот, илмий-методик ва ахборот фаолиятини олиб бориш мажмуаси, кутубхона фонди, миллий ва хорижий матбуотнинг ноёб тўпламлари жой олган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолияти ҳақида С.Юнусова ўз талабаларига сўзлаб берди. Талабалар кутубхона билан яқиндан танишиб ўз ҳоҳишлари билан кутубхонага аъзо бўлдилар.

Мазкур ишлар ёшлар учун замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун яратилган шарт-шароитлар билан уларни яқиндан таништириш ҳамда келажакда ўз касбига ҳурмат ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топишларида оз бўлсада хизмат қилиш мақсадларини мужассамлаштирди.

 

17:02 / 2019-09-26
Success helper
Success warning