ЎзЛиДеП томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги оммабоп тарғибот тадбири ўтказилди.

ЎзЛиДеП томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги оммабоп тарғибот тадбири ўтказилди.

    Бугун, 26 ноябрь куни ЎзЛиДеП томонидан “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!”, "Сайлов-демократия кўзгуси” шиорлари остида сайловолди оммабоп тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 

    Тарғибот тадбирини Тошкент молия институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Каримова Комила Данияровна модератор сифатида олиб борди.

 

    Дастлабки сўз Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси депутати Файзиева Дилором Хуснутдиновнага берилди. Депутат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, вилоятлар туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловлар тўғрисидаги маълумотларни тадбир иштирокчиларига етказди.

 

    Фахрий жамоатчи, Республика хотин-қизлар қўмитаси эксперти, Республика маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси Шермухамедова Жамила Ташпулатовна Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партиясининг сайловолди дастури тўғрисида тўхталиб ўтди.

 

    Сўнги сўз навбати Зайнутдинова Дилбар Юсуповна― Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси Юнусобод туман Кенгаши ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосарига берилди. Улар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси, Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман Кенгашларига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзодларни таништирди.

 

    “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги мазкур тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда ўтказилганлиги сабабли савол-жавоблар ва бахс-мунозараларга бой бўлди.

 

15:59 / 2019-11-29
Success helper
Success warning