“КАФОЛАТ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ” АЖ да сайёр дарс
2019-2020 ўқув йилининг ўқув режасига асосан “Ҳаёт суғуртаси” фани доирасида “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ўқитувчилари У.Максудова ва Ф.Ҳамраевалар “Кафолат суғурта компанияси” АЖда “Солиқлар ва суғурта” факультетининг учинчи босқич СС-70 гуруҳи талабалари билан биргаликда сайёр дарс ташкил этдилар.
Ташриф давомида талабалар “Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 2 августда қабул қилинган ПҚ-4412-сонли “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли Фармони ижроси юзасидан ўтказилган матбуот анжуманига гувоҳ бўлдилар.
Кафолат суғурта компанияси фаолияти ва суғурта бозорининг бугунги ҳолати ҳамда компаниянинг суғурта бозоридаги ўрни ва мавқеи ҳақида компаниянинг бошқарув раиси Саидолим Насретдинов анжуман қатнашчиларига тушунтириш берди.