2-сон талабалар турар жойида Банк иши факултети талабалари ўртасида “Стол теннис” спорт тури бўйича мусобақа уюштирилди

2-сон талабалар турар жойида Банк иши факултети талабалари ўртасида “Стол теннис” спорт тури бўйича мусобақа уюштирилди

 23 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Банк иши факултети Талабалар кенгаши раиси ва вице-президенти томонидан Тошкент молия институти 2-сон талабалар турар жойида Банк иши факултети талабалари ўртасида “Стол теннис” спорт тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.

 

 Бундан кўзланган асосий мақсад Президентнинг ёшлар маьнавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш”, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга қизиқтиришдир. Якуний натижага кўра БИ-60 гуруҳ талабаси Неъматиллаев Жалолиддин 1-ўринни, БИ-51 гуруҳи талабаси Турсунов Исмоил 2-ўринни, БИ-61 гуруҳи талабаси Йўлдашев Музаффар 3-ўринни егаллади. Ғолиб бўлган талабалар диплом билан тақдирландилар.

 

 Murosasiz kechgan o’yinning yakuniy natijaga ko‘ra BI-60 guruh talabasi Ne’matillayev Jaloliddin 1-o‘rinni, BI-51 guruh talabasi Tursunov Ismoil 2-o‘rinni, BI-61 guruh talabasi Yo‘ldashev Muzaffar 3-o‘rinni egalladi. G‘olib bo‘lgan talabalar diplom bilan taqdirlandilar.

 

 

12:50 / 2019-10-29
Success helper
Success warning