Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан Генерал-полковник Зокиржон Алматов билан очиқ мулоқот.

Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан Генерал-полковник Зокиржон Алматов билан очиқ мулоқот.

     2020 йил 31 январь куни Тошкент молия институтида Ички ишлар вазири маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевлар иштирокида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан "Очиқ мулоқот" ўтказилди.

 

     Дастлаб, институт ректори У.Азизов Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни бугунги давр талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, халқ манфаати йўлида бор салоҳиятини сафарбар этадиган, шижоатли ёшларни тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

     Шундан сўнг, генерал-полковник З.Алматов мустақиллик йилларида мамлакатимиз бошидан кечирган қийинчиликлар ва тазйиқларни халқимиз қандай енгиб ўтганини ҳамда мамлакатимизда ёшларни маънан етук, жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг енг муҳим вазифалардан саналишини еғилганларга тушунтирди.

 

     Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказилган учрашув лавҳалари ҳам намойиш этилди. Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида самарадорликни янада оширишнинг муҳим омили саналган устувор жиҳатларга яна бир бор эътибор қаратилди.

 

     Учрашувда Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг ватанпарварлик, юртга содиқликни тарғиб этувчи шеърлари ҳамда ижро этган гўзал қўшиқлари даврага янада файз бағишлади.

 

     Тадбир якунида институт ректори У.Азизов меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, қадрдон мехмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

 

 

 

10:02 / 2020-01-31
Success helper
Success warning