“Аёллар бизнесига биринчи қадам” танлови ўтказилди
Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 9 августдаги «Талаба ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида»ги 351-сон буйруғи билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида 2023/2024-ўқув йили давомида ўтказиладиган тадбирларнинг календарь режасига мувофиқ жорий йил 27-январь куни Тошкент молия институти қошидаги «DIGITAL FINANCE» Инкубация ва акселерация маркази томонидан “Аёллар бизнесига биринчи қадам” танлови ўтказилди.
Танловда талаба қизлар ўзларининг лойиҳаларида бизнесга янгича қарашларини, рақобатбардош бозорни эгаллашга бўлган иштиёқларини кўрсатишди ва тақдимот якунида савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Талабалар томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳакамлар томонидан кўриб чиқилди ва экспертлар баҳосига кўра, қуйидаги 3 нафар талабалар лойиҳаси юқори баллар асосида танлаб олинди:
Танловда ташқи эксперт сифатида «Ипак Йўли» АИТ Банки Мирзо Улуғбек филиали Кредитлаш ва инвестицион лойиҳаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Алишер Рахимжонов иштирок этиб, ғолиб бўлган лойиҳаларни катта салоҳиятга эга эканлигини таъкидлаб, юқори баҳолади.
“Аёллар бизнесига биринчи қадам” танловида ғолиб бўлган иштирокчилар институт томонидан пул мукофотлари ва сертификатлар билан тақдирландилар.