Институт вакиллари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссияси томонидан ўтказилаётган сессияда иштирок этмоқда
ТМИнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Н.Обломурадов ва Халқаро молия-кредит кафедраси мудири Ж.Х.Атаниязовлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий Комиссияси томонидан ўтказилаётган «Давлат хусусий-шерикликни ривожлантириш» бўйича ишчи гуруҳнинг 7-сессиясида иштирок этмоқда.
Сессия давомида давлат-хусусий шериклик дастурларини амалга оширишда рақамли ва яшил технологияларни қўллаш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда ушбу йўналишларда илмий-тадқиқотларни амалга оширишга бағишланган учрашувлар ўтказилмоқда.