"Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари" мавзусида махорат дарси

"Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари" мавзусида махорат дарси

 2020 йил 17 январь куни 10:30 да 1-маърузалар залида "Баҳолаш иши ва инвеститсиялар" кафедраси ҳамда институт талабалари иштирокида "Ўзбекистон Республикасида давлат-хусусий шериклигини ривожлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари" мавзусида махорат дарси ўтказилди. Махорат дарсида "Бюджет ҳисоби ва ғазначилик" факултети декани Р.Саидов, "Баҳолаш иши ва инвеститсиялар" кафедраси мудири " Э.Носиров ва педагог ҳодимлар иштирок этдилар. Меҳмон сифатида Н.Нуритдинов ва А.Холиқовлар таклиф этилди. Н.Нуритдинов Лондондаги Cоллинсон Гроуп компаниясининг молиявий режалаштириш ва таҳлил қилиш бўйича катта мутахассиси лавозимида фаолият юритиб ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ДХШ ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда. Махорат дарсида Н.Нуритдинов ва А.Холиқовлар ДХШ соҳасида амалга оширилаётган амалдаги ҳолатлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

 

17:29 / 2020-01-18
Success helper
Success warning