“Давлат бюджети” фанидан қўшма амалиёт дарслари ташкил этилди

“Давлат бюджети” фанидан қўшма амалиёт дарслари ташкил этилди

 Жорий йилнинг 13 декабрь санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарорларида акс эттирилган юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш бўйича таълим йўналишлари ва мутаххассисликлари ўқув режаларидаги мутахассислик фанларидан тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда қўшма амалиёт машғулотларини ўтказилиши бўйича кўрсатиб ўтилган вазифаларни ижросини таъминлаш ҳамда ТМИ “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети БПИ-71 гуруҳи талабаларининг “Давлат бюджети” фанидан ўтилган “Бюджет назорати” мавзуси доирасида олинган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани молия бўлими ҳамда Юнусобод тумани статистика бўлимларида “Давлатий молия” кафедраси катта ўқитувчиси Ш.К.Хамдамов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани молия бўлими мудири ўринбосари А.Тўлаганов ҳамда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани статистика бўлими мудири И.И.Шерматовлар ҳамкорлигида қўшма амалиёт дарслари ташкил қилинди.

 

 Қўшма амалиёт дарси давомида талабалар бюджет назоратини ташкил этишда маҳаллий молия органларнинг аҳамиятига доир маълумотлар билан танишдилар, шунингдек, Юнусобод тумани статистика бўлими бошлиғи И.И.Шерматов томонидан талабаларга давлат бюджети харажатлари ва даромадларини режалаштиришда статистик кўрсаткичларнинг аҳамияти юзасидан талабаларга қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди.

 

 

18:00 / 2019-12-14
Success helper
Success warning