“Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди

2023 йил 27 декабрь куни Тошкент молия институтининг “Солиқлар ва суғурта” факультети “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари учун “Юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш” мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

Мастер-классга “Семурғ insurance” АЖ Бош директори ўринбосари Шорасулов Ш. Ш. таклиф этилди. Унда мамлакатимиздаги суғурта компаниялари томонидан аҳолига кўрсатилаётган суғурта хизматлари кўлами ва уларнинг сифати тўғрисида фикр мулоҳаза юритилди.

 

 

 

Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли хил молиявий хатарлардан ҳимоя қилувчи воситалардан бири саналади. Кейинги йилларда эса мамлакатимиз миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.

14:29 / 2023-12-28
Success helper
Success warning