JICA ва Тошкент молия институти ҳамкорлик жараёнлари кенгаймоқда

JICA ва Тошкент молия институти ҳамкорлик жараёнлари кенгаймоқда

2021 йил 11 июнь куни Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA)нинг Ўзбекистондаги офиси вакиллари Тошкент молия институтига ташриф буюрдилар. Делегацияни Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев бошчилигидаги институт вакиллари қабул қилди. Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA)нинг Ўзбекистон офисининг Волонтёрлик лойиҳалари координатори Утсуми Марие ва лойиҳа координатори Фарход Қурбоновлар билан истиқболдаги ҳамкорлик масалалари бўйича учрашув ўтказилди.

 

Институт ректори Т.Тешабаев Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти (JICA)нинг Ўзбекистон офиси билан ҳамкорликда истиқболда ўқув лабораторияларини ташкил этиш, «рақамли кутубхона» лойиҳасини ишга тушириш ва ушбу кутубхонада дунёнинг ривожланган давлатлари кутубхоналари ва А.Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси ахборот базаларига тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятини яратиш бўйича фикр алмашдилар.

 

Утсуми Марие Тошкент молия институтининг мамлакатда нуфузли олий таълим муассаса эканлиги ҳамда агентликнинг барча лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб келаётганлиги учун мамлакатдаги офис раҳбарияти номидан ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, меҳмон  институт ректори томонидан билдирилган ҳамкорлик таклифларини биргаликда амалга оширишга ҳамиша тайёр эканлигини ва бу борада барча ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда яқиндан кўмак беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

Учрашув давомида молия ва иқтисод йўналиши талабалари учун замонавий дарсликлар тақдим этилди ва ўз навбатида, институт ректори Т.Тешабаев томонидан Япония халқаро ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон офиси раҳбарига ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдаги сай-ҳаракатлари учун Ташаккурнома топширилди.

 

 

16:54 / 2021-06-12
Success helper
Success warning