2021 йил 9 июнь куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Абдулла Қаҳҳор асарлари бўйича “Китобхон талаба -2021” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди.
Маълумки, жорий ўқув йили давомида "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси томонидан онлайн шаклда, бир неча босқичда ўтказилган ушбу танловга талабалар томонидан тайёрланган бадиий ишлар институтнинг "Энг яхши китобхон талаба" телеграм каналига мунтазам жойланиб борилди. Ҳакамлар ҳайъат аъзолари томонидан ўрганилиб, номинациялар бўйича энг яхши деб топилган ишлар кўрик танловнинг якуний босқичида тингланди.
Танлов ғолиблари қуйидагича белгиланди:
Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижодига бағишланган тадбирларда ва “Китобхон талаба” кўрик-танловининг 3та йўналишларидаги фаол иштироки учун:
Олий ўрин – Баймуратова Лобар -Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети талабаси;
“Энг фаол бадиий асар тарғиботчиси” номинацияси
1-ўрин – Носирова Мардона – Банк иши факультети талабаси;
1-ўрин – Файзуллаева Нигина – Солиқ ва суғурта факультети талабаси;
2-ўрин – Юсупов Мирзаюсуф – Банк иши факультети талабаси;
3-ўрин –Уктамова Малика – Банк иши факультети талабаси.
Ғолиб талабаларга институт томонидан фахрий ёрлиқлар, китоблар ва пул мукофотлари топширилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Сайёра Тўйчиева, институт мураббийлар кенгаши раиси Умурзоқ Ражабов, "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси профессори Нишонбой Ҳусановлар сўзга чиқиб, талабалар бадиий ишларига юқори баҳо беришди ва бу танловда Президентимизнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича бешта муҳим ташаббуснинг учтаси ижроси бажарилгани, ёшлар ҳаётида адабиёт, шеъриятнинг аҳамияти ҳақида фикр билдирдилар.