2019 йил 17 июнь куни Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедрасининг доценти, и.ф.н. Л.Ш.Собирова, кафедра доценти в.б., и.ф.н. М.А.Раимжанова, катта ўқитувчилар Н.Ф.Хонова, Н.Қ.Шаисломова, Ш.Ш.Асомходжаева, З.Д.Сайдахмедова С.К.Қосимова, С.Б.Юнусова ҳамда “Инвестицияларни бошқариш” мутахассислиги 1-курс ИБ-1 гуруҳи магистрантлари билан биргаликда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонага ташриф буюриб, “Таълим мазмунида китобхонлик” мавзусида тадбир ўтказдилар. Мазкур тадбир “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус” асосида амалга оширилган бўлиб, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига даҳлдорлик, фидоийлик ҳиссини адабиёт орқали қарор топтириш мақсадида кафедра педагог ходимлари томонидан китобхонлик ва китоб ўқишга қизиқишни оширишга қаратилган эди.