“Конституция ва маънавий ҳаёт” мавзусида давра суҳбати
Талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш ҳамда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан 6 декабрь куни 3-сонли ТТЖ да “Ўзбек ва хорижий тиллар” кафедраси проффессор-ўқитувчилари томонидан кафедра ҳафталиги доирасида “Конституция ва маънавий ҳаёт” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида кафедра ўқитувчилари Конституция халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганлиги, бош қомус бизни ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширишга имкон бераётган буюк куч эканлигини талабаларга таъкидлаб, ўтирганларни байрам билан қутладилар.