Маҳаллага ташриф

Маҳаллага ташриф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда «Оила-маҳалла-таълим муассасаси» ҳамкорлиги доирасида Тошкент молия институти, 14-хорижий тилларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Учтепа тумани «Учтепа» ва «Й.Саккокий» МФЙ аҳолиси билан ҳамкорликда маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Учтепа туман ҳоким ўринбосари М.Кобулова, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир Зикрилла Неъматов, «Тонг юлдузи» газетаси бош муҳаррири Ф.Адилова, институт Ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори в.в.б. Ў.Нарбаев, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, М.Илхомов ва Юнусобод туман Кенгаши депутати У.Раджабовлар ҳамда институт профессор ўқитувчи ва мактаб ўқитувчилари, талаба-ўқувчилар иштирок этишди. 

Тадбир байрамона кайфиятда бошланиб, кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказилди.


 

12:11 / 2021-11-30
Success helper
Success warning