Менежмент факултетида “Eнг яхши китобхон талаба” кўрик-танлови ўтказилди

Менежмент факултетида “Eнг яхши китобхон талаба” кўрик-танлови ўтказилди

   2019 йил 27 май куни Тошкент молия институтининг Менежмент факултетида “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси томонидан “Eнг яхши китобхон талаба” кўрик-танловининг гуруҳлараро саралаш босқичи ўтказилди. Унда Менежмент факултетининг 1, 2 ва 3-курс талабаларидан шаклланган жамоалар ўзаро беллашишди.

   Қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ушбу босқичда факултетнинг 1-2 курсдан иборат жамоа кўрик-танловда ғалаба қозонди. Терма жамо сафида танловнинг сўнгги босқичида иштирок этиш учун қуйидаги талабаларга йўлланма берилди: “Eнг фаол бадиий асар тақдимоти” танловида Менежмент факултетининг М-70 гуруҳ талабаси Бутаев Достон (Пауло Коелонинг “Алкимёгар” асари), “Асарлардан яралган саҳна асари” танловида М-60 гуруҳ ва МКТБХА-70 гуруҳ талабаларидан иборат бўлган жамоа аъзоларига (Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” асари) ва “Бадиий ижод” танловида М-70 гуруҳ талабаси Ғуломов Жавоҳир.

 

 

16:17 / 2019-05-31
Success helper
Success warning