Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бешта муҳим ташаббуси доирасида 3-сонли талабалар турар жойида китобхонлик тадбири ўтказилди.
2019 йил 1 июнь куни институтнинг 3-сонли талабалар турар жойида “Менежмент” факультети декани Л.Зойиров, декан муовини Х.Ахмедов, “Молиявий менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирокида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус”и доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирни “Менежмент” факультети декани Л.Зойиров кириш сўзи билан очди. Кейин сўз “Молиявий менежмент” кафедраси мудири С.Элмирзаевга берилди.
С.Элмирзаев талабалар бўш вақтини самарали ташкил этиш ва маънавиятини юксалтириш борасида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бешта ташаббусини амалиётга жорий этишда китобхонлик аҳамияти хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди. Тадбир якунида “Молиявий менежмент” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан жаҳон адабиёти ва миллий адабиётимизда ўзининг муносиб ўрнига эга бадиий адабиётлар талабаларга тақдим этилди.