2019 йил май ойи-“Спорт ойлиги”да футбол бўйича ўртоқлик учрашуви

2019 йил май ойи-“Спорт ойлиги”да футбол бўйича ўртоқлик учрашуви

     Куни кеча институт спорт мажмуасида Тошкент молия институтинининг талабаларидан сараланган футбол жамоаси Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти футбол жамоасига қарши “Ўртоқлик учрашуви”ни ўтказдилар. Ушбу футбол мусобақаси жуда қизиқ ўтди. Бизнинг чаққон спортчиларимиз 3 карра Ўзбекистон чемпионларига (Талабалар ўртасида) қарши муносиб рақиб бўла олдилар. Аммо натижа 3:1 ҳисобида рақиб жамоа ҳисобига ҳал бўлди. Натижа қандай бўлганидан қатьий назар биз ўз талабаларимиздан миннатдормиз! Бу гал бўлмаса, кейинги сафар албатта ғалаба биз тамонда бўлади! Муҳими аслида ғалабада эмас, дўстликда!

  

Футбол спорт турида ҳудди профессионаллардек ҳаракат қилувчи “Устозлар жамоси” ҳам ТИҚХММИ нинг ўзларига ўхшаган “Устозлар жамоси” га қарши тўп сурдилар. Умумий натижага кўра ўйин голларга бой бўлди. 1-таймда бизнинг институт жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 2-таймда эса 5:3 натижаси билан ғалабага тўла тўкис ишонган жамоамиз, якуний паллаларда 2 та тўп ўтказиб юбориб дурранг натижани қайд этдилар. Натижа қандай бўлмасин “Спорт-соғлик гарови” шиорини амалда қўллай билиб, 2 олий таълим муассасаси ўртасида дўстона муҳит ярата олганимиз биз учун энг муҳимидир.

15:49 / 2021-01-06
Success helper
Success warning