Янгиланаётган Ўзбекистон
Жорий йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатнома тақдим этди. Шу муносабат билан институт “Молия-Иқтисод” факулътети МКТ(М)-90 гуруҳ талабалари, факулътет декан муовини М.Рустамов ва “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси доценти Ш.Ғаниевлар Мурожаатномани биргаликда тингладилар. Президент томонидан Олий таълим соҳасида амалга оширилиши кўзланаётган ислоҳотлар, ОТМларнинг ўзини-ўзи молиялаштириши, давлат грантлари сонининг кўпайтирилиши ва айрим йўналишларда таълим олиш муддатини уч йилга қисқартирилиши талабалар томонидан ижобий қабул қилинди.
Шунингдек, талабалар Ўзбекистонда 2020 йилда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар ва келгуси йилларга мўлжалланган стратегик режалар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.