“Оила – давлат ва жамият ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати

“Оила – давлат ва жамият ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати

Тошкент молия институтида Солиқлар ва суғурта факультети Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан 2019 йил 24 май куни “Оила – давлат ва жамият ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази мутахассиси, психолог Дилбар Ходжимухамедова таклиф этилди. Тадбирда Солиқлар ва суғурта факультети декани Ғ.Сафаров, декан муовини З.Базаров, институт хотин-қизлар Кенгаши раиси Б.Нурмухамедова, Солиқлар ва суғурта факультети Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси А.Султонова, факультетга қарашли бўлган кафедраларнинг аёл педагог ходимлари ва факультет талаба-қизлари иштирок этдилар.

Тадбирда Д.Ходжимухамедова сўзга чиқиб, “Сиз оила қуришга тайёрмисиз?” мавзусида талаба-қизларни никоҳ ва оила қуришга тайёрлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила маданияти, ёшларни оилалардаги зиддиятларни ҳал этиш ва олдини олишга тайёрлаш, ёшлар ўртасида никоҳнинг мустаҳкам бўлишининг ижтимоий-психологик омиллари тўғрисида суҳбат олиб борди.

Шунингдек, тадбирда Солиқлар ва суғурта факультети Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси А.Султонова “Оилавий ҳаёт этикаси” мавзусида, институт Хотин-қизлар Кенгаши раиси Б.Нурмухамедова “Оила иқтисодиёти: асосий мезонлар ва фаровонлик омиллари” мавзусида маърузалар қилдилар.

Тадбир давомида меҳмон психолог Д.Ходжимухамедова ўзига хос психологик тренинг ўтказди, шунингдек иштирокчиларнинг кўплаб саволларига жавоблар ва малакали маслаҳатлар берди.

 

 

16:46 / 2019-05-24
Success helper
Success warning