ҚАБУЛ-2019: ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ

ҚАБУЛ-2019: ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ

  15 июнь кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз ишини бошлади. Хусусан, Тошкент шаҳрининг энг нуфузли оилй таълим муассасаларидан бири Тошкент молия институти ҳам абитуриентлар учун ўз эшикларини очди.

Бу йилдан бошлаб қабул жараёнига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Энди абитуриентлар паспорт (09 форма ёки туғилганлик гувоҳномаси), шаҳодатнома (иловаси билан) ёки коллеж дипломи, имтиёзи бўлса уни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилган ҳолда, фанлар блоки бир хил бўлган учта йўналишни танлаш имкониятига эга бўлдилар (касбий-ижодий имтиҳон топширадиганлар бундан мустасно). Ҳужжатларни топшириш мактаб ёки коллежни 2019 йилда тугатганлар учун бепул, ўтган йилларда тугатганлар учун эса пуллик – 101 365 сўмга тенг.

Қабул жараёнининг сўнгги ҳафтаси бошлангани ва у қизғин паллага киргани муносабати билан Тошкент молия институтида қабул жараёнининг қандай олиб борилаётгани, абитуриентлар ва ота-оналарга яратилган шароит ва қулайликларни ёритишни ўринли деб билдик..

2019/20 ўқув йилида Тошкент молия институтига бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича жами 495 талаба, бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида жами 120 талаба, магистрларни тайёрлаш бўйича 140 талаба қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари Тошкент молия институти ва Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University) билан ҳамкорликда ташкил этилган “BINARY GRADUATE SCHOOL” (BGS) қўшма факултетига MBA - Master of Business Administration, Master Science in Information Technology Management, Master Science in Accounting & Finance мутахассисликлари бўйича жами 50 та магистрни ўқишга қабул қилиш режалаштирилган.

Институт қабул комиссиясида абитуриентлар ва уларнинг Ота-Оналарини қизиқтирувчи саволларга жавоб бериш мақсадида махсус ахборот-маслахат маркази жорий қилинди. Қуйидаги телефон рақамлар орқали қабул жараёнига оид бўлган саволларга жавоб берилмоқда:

(71) 234-06-75

(71) 234-72-92

(71) 235-16-01

(71) 235-13-21

Институт ҳудудида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарга қулай шароит яратиш мақсадида озиқ-овқат махсулотлари ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи савдо шаҳобчаси, қабул комиссия аъзолари учун овқатланиш жойи, тўлов учун алоҳида хизмат кўрсатувчи икки алоқа операторлари ва Ипотека ҳамда Туркистон тижорат банкларининг касса бўлимлари хизматлари, тиббиёт бўлими, ота-оналар билан мулоқат ўрнатиш учун махсус хона ва бошқалар мавжуд.

  Муҳтарам абитуриентлар! Тошкент молия институтига ҳужжат топшириш қабул комиссия томонидан 15 июлга қадар қабул қилинади. Институтга ҳужжатлар ҳар куни соат 08-00 дан кечки 20-00 га қадар, ҳафтанинг якшанба куни ҳам қабул қилинмоқда.

 

 

16:44 / 2019-07-17
Success helper
Success warning