Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан Руминия ОТМлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама этилди

Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан Руминия ОТМлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама этилди

Жорий йилнинг 15 февраль куни Тошкент молия институтида Руминиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси, жаноб  Даниел Кристиан Чобану ҳамда дипломатик маслаҳатчи Луминита Чобану билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича учрашув ўтказилди.

Хорижий дипломатик корпус вакилларини  институт ректори проф. Т.Тешабаев қабул қилдилар. Учрашувда институт проректорлари проф. С.Мехмонов, доцент А.Исламкулов ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи С.Авазходжаевлар иштирок этишди.





Учрашув давомида сўнги 3 йилда институтнинг 10 га яқин иқтидорли талабалари Руминиянинг Бухарест иқтисодий фанлар университетида алмашинув дастурига асосан юборилганлиги ҳамда ҳамкор университетнинг 1 нафар магистранти Тошкент молия институтида бир семестр таҳсил  олганлиги, 2021/2022  ўқув йили 2-семестрида 4 нафар талаба ҳамкор университетга ўқишга юборилиши таъкидланди. 





Учрашув якунида дипломатик корпус вакиллари томонидан Тошкент молия институти ва  Руминиянинг етакчи ОТМлари, шу жумладан, Бухарест иқтисодий фанлар университети билан алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, қўшма диплом дастурини амалга ошириш бўйича барча харакатлар ижобий қўллаб қувватланиши таъкидланди. Ўқув йили якунига қадар  институт делегациясининг Руминияга ташрифини уюштириш белгилаб олинди.


18:27 / 2022-02-15
Success helper
Success warning