Тошкент молия институти вакиллари АЖ “КВАРЦ” SPOси обуна кампаниясининг расмий очилиш маросимида

Тошкент молия институти вакиллари АЖ “КВАРЦ” SPOси обуна кампаниясининг расмий очилиш маросимида

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш доирасида кўтарилган масалалардан келиб чиққан холда Тошкент молия институти “Иқтисодиёт” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда “Корпоратив молия” ва “Менежмент” таълим йўналиши талабалари билан биргаликда Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Тошкент” Республика фонд биржаси, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси, “Кварц” АЖ, “Portfolio Investments” ва “Freedom Finance” брокерлик ташкилотлари томонидан ўтказилган АЖ “КВАРЦ” SPOси обуна кампаниясининг расмий очилиш маросимида иштирок этдилар.

 

 АЖ “КВАРЦ” SPOси обуна кампаниясининг расмий очилиш маросимида сўзни “Freedom Finance” брокерлик ташкилоти вакиллари SPO(қимматли қоғозларнинг фонд бозоридаги иккиламчи оммавий таклифи) жараёни бўйича умумий маълумот бериб очиб беришди. Шундан сўнг, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Тошкент” Республика фонд биржаси, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” давлат корхонаси раҳбарлари ўз чиқишларини амалга оширдилар. Унда Республикамизда ўз соҳаси бўйича лидер компания ҳисобланган “Кварц” АЖ бўйича тегишли маълумотлар берилди. “Кварц” АЖ вакиллари томонидан корхонанинг яқин келажакдаги истиқболлари ва йирик лойиҳаларига бағишланган тақдимоти ўтказилди.

 

 Маросим якунида инвестор ва талабаларни қизиқтирган саволлар бўйича соҳа профессоналаридан жавоблар олинди. Тадбирда иштирок этган барча талабалар ҳозирги кунда фонд бозорининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни ва уни ривожлантиришга оид амалга оширилаётган жараёнлар тўғрисидаги амалий кўникмаларни мустаҳкамладилар. Хусусан, улар қимматли қоғозлар бозори ва “Кварц” АЖ SPOсида фаол иштирок этиш бўйича тегишли тавсиялар олдилар.

16:34 / 2019-10-15
Success helper
Success warning