“Стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш” мавзусида семинар-тренинг
2020 йил 17 январь куни институтнинг Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш” мавзусида профессор-ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар учун семинар-тренинг ташкил этди.
Семинар-тренингни институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори С.У.Мехмонов очиб бериб, бугунги кунда Тошкент молия институтида инновация фаолияти, инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни инновация фаолиятига кенг жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида маълумот берди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ҳамда трансфер қилиш бошқармаси бошлиғи Дж.Я.Бабаханов республикамизда инновацион ишланмалар, жумладан, стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва тижоратлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, бу борада олий таълим муассасалари педагог-ходимлари ва талабалари учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Маърузачи томонидан ёшларни инновацион ғоя ва ишланмаларини қўллаб қувватлаш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳаётий мисоллар ва хорижий тажрибалар асосида қизиқарли ахборотлар берилди.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга жавоб олиб, келгусида стартап лойиҳаларни тижоратлаштириш бўйича зарурий кўникмаларга эга бўлдилар.