Мураббий томонидан ташкиллаштирилган байрами тадбири

Мураббий томонидан ташкиллаштирилган байрами тадбири

07.03.2019 куни менежмент факултети МКТ(БИ)-90 гуруҳ мураббийи дотс. Ш. Ғаниев ва гуруҳнинг йигит талабалари “8-март Хотин-қизлар байрами” муносабати билан байрам тадбирини ташкил қилдилар.

Тадбирни дотс. Ғаниев Ш. ўзининг самимий тилаклари билан бошлаб берди. Сўнг, гуруҳнинг иқтидорли йигит талабалари томонидан гуруҳ қизларига табрик шеърлари айтилди.

Йигитлар томонидан гуллар ва совғалар улашилгач МКТ(БИ)-90 гуруҳ қизлари ва улар қаторида барча оналарни, сингилларни, опаларни, хотин-қизларни байрам билан муборакбот этиб, дунёдаги барча эркакларнинг тилакларини, уларнинг мақсадларини изҳор этдилар: “Оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти – халқимиз ва жамиятимизнинг бахтидир”.

15:26 / 2020-10-08
Success helper
Success warning