Сайёр дарс 

Сайёр дарс 

Жорий йил 29 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида «Инвестицияларни бошқариш» мутахассислиги магистрантлари учун «Корпоратив бошқарув» фанидан сайёр дарс ташкил этилди. 

Сайёр дарс корпоратив бошқарув соҳаси бўйича етук мутахассис иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Дилмурод Суюнов томонидан викторина шаклида ўтказилди. Викторинада фаол қатнашган магистрантларга Дилмурод Суюнов муаллифлигида чоп этилган «Корпоратив бошқарув механизми: муаммо ва ечимлар» илмий монографияси эсдалик учун тақдим этилди.

11:27 / 2021-11-30
Success helper
Success warning