Тошкент молия институти талабалари учун онлайн учрашув ташкил этилди

Тошкент молия институти талабалари учун онлайн учрашув ташкил этилди

Жорий йилнинг 12 октабр куни Давлат статистика қўмитаси ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида видеоконференция ташкил этилди.
 

Мазкур онлайн ташкил этилган мулоқотда Давлат статистика қўмитаси Статистика ишларини ташкил этиш ва методология бошқармаси ҳамда Халқаро ҳамкорлик ва ахборот алмашув бошқармаси вакиллари, Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этди.
 

Дастлаб, Статистика ишларини ташкил этиш ва методология бошқармаси бошлиғи Дилшод Зокиров «Расмий статистика тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида тақдимот ўтказди.
 

Тақдимот давомида Расмий статистика тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш асослари, янги қонунда назарда тутилган нормалар, қонун лойиҳасини тайёрлашда ўрганилган халқаро тажриба ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
 

Шунингдек, онлайн мулоқот давомида Тошкент молия институти ўқитувчилари ва талабалари ўзларини қизиқтирган саволларига қўмита мутахассисларидан батафсил жавоб олишди.
 

Учрашув якунида иштирокчилар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва бу каби учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

 

 

 

17:26 / 2021-10-13
Success helper
Success warning