Талабалар турар жойида китобхонлик тарғиботи
Тошкент молия институтининг 1-сонли талабалар турар жойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш ташаббус доирасида талабалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ниятида “Китоблар–билимларнинг булоғи” мавзусида “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси аъзолари ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.
Китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада оширишга қаратилган савол-жавоблардан сўнг кафедра аъзолар талабалар турар жойининг кутубхона фондига турли бадиий китоблар совға қилдилар ва талабаларнинг миннатдорчиликларига сазовор бўлдилар.