“Ислом маънавиятининг аҳамияти” мавзусидаги тадбир тафсилотлари
2019 йилнинг 20 сентябр куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси томонидан “Кафедра ҳафталиги” доирасида институтининг Оби ҳаёт биноси катта мажлислар залида “Ислом маънавиятининг аҳамияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда институт мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Ю.Мухиддинов, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети декани У.Ортиқов, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедрасининг барча мураббий-ўқитувчилари ва факултет талабалари иштирок этдилар. Тадбирда мамлакатимизда диний маданият ва диний бағрикенгликнинг ёшлар сиёсатига таъсири масалалари кўриб чиқилди.