Тараққиёт стратегияси сари яна бир янги қадам
Мамлакатимизда сўнгги йилларда Туризм соҳасини ривожлантириш бўйича туб бурилишлар қилинди ва бу борада кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистон “Тараққиёт Стратегияси”нинг айнан 35 мақсади Туризм соҳасини ривожлантириш масалаларини қамраб олган бўлиб унда бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқиб Тошкент молия институти “Менежмент ва маркетинг”, “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” ҳамда “Статистика ва эконометрика” кафедралари томонидан 25 март куни “Туризм соҳасига сайёҳларни жалб қилишда миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини ривожлантириш истиқболлари” мавзуда халқаро миқёсидаги илмий-амалий анжуман ташкил этилди.
Ушбу Конференцияга нуфузли хорижий Олий Таълим Муассасалари Австралиянинг Кертин университети, Менежментни ривожлантириш Ҳиндистон Маркази, Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети ҳамда Европа амалий илм ва менежмент институтларига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ҳунармандлар уюшмаси ҳамкорлик қилди.
Гувоҳи бўлиб турганингиздек, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон туризмни ривожлантириш, бу борада илм-фан ва илмий фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида туризм соҳасини ислоҳ этишда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар илм-фан ва инновация соҳасида ҳунармандчилик соҳасини ривожлантириш ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари орқали туризм жозибадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туризм соҳасига сайёхларни жалб қилишда миллий хунармандчилик маҳсулотларини ривожлантириш илмий фаолиятига оид давлат дастурларини шакллантириш ҳамда мамлакат ҳудудларда миллий бренд маҳсулотларини жаҳон миқёсига олиб чиқиш долзарб масала ҳисобланади.
Конференция давомида лойиҳа раҳбари проф.Ф.Назарова раҳбарлигида яратилган “Туризм соҳасига сайёҳларни жалб қилишда миллий ҳунармандчилик бренд маҳсулотлар платформаси” тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. “Wild forest” Ҳунармандчилик Компанияси раҳбари Б.Мадраимов ушбу платформага юқори баҳо бериб, ҳунармандларни жаҳонга танилишида муҳим ҳисса қўшишида омил бўлишини мамнуният билан эътироф этди.
Ушбу халқаро конференция доирасида ҳунармандлар ўзларинг миллий бренд маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этишдилар.