“UzCarlsberg” қўшма корхонасида ўтказилган сайёр дарс
Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш мақсадида институтнинг бакалавриат босқичи 5230200 - Менежмент (хизматлар соҳаси) йўналиши ИМ-40 ва ИМ-20 гуруҳ талабалари билан 2019 йил 30 ноябрь куни МЧЖ “УзCарлсберг” қўшма корхонасига “Менежмент” кафедраси доценти Г.Хамдамова ва ўқитувчи А.Каримовлар билан биргаликда сайёр дарс ўтказиш мақсадида ташриф буюрдилар.
“UzCarlsberg” Германия, Белгия ва Даниядан келтирилган замонавий ускуналар асосида фаолият юритувчи замонавий завод бўлиб, ишлаб чиқаришнинг юқори сифат стандартлари, чет ел лабораториялари назорати асосида фаолият юритади ва табиий импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Бугунги кунда UzCarlsberg халқаро миқёсда тан олинган, рақобатчилик позицияси мустаҳкам, экспорт салоҳиятини ошириб, Ўзбекистондаги истеъмолчиларини энг сифатли махсулотлар билан таъминлай оладиган компаниядир. Шу сабабли бўлса ҳам керак компания махсулотлари сифати учун Monde Selection (Европа сифат назарати институти) мукофотини қўлга киритган. |