Талабалар турар жойида “Репродуктив саломатлик, соғлом оила, соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати

Талабалар турар жойида “Репродуктив саломатлик, соғлом оила, соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати

Тошкент молия институти Хотин-қизлар Кенгаши ташаббуси билан 2019 йил 2 май куни 3-сонли Талабалар турар жойида Тошкент шаҳар Юнусобод туман 50-сонли оилавий поликлиника врач-гинекологи Зиёда Насриддинова ва Тошкент молия институти шифокори Салиева Умида иштирокида “Репродуктив саломатлик, соғлом оила, соғлом турмуш тарзи” мавзусида ТТЖда истиқомат қилувчи талаба-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда мутахассис шифокорларнинг “Репродуктив саломатлик – соғлом фарзандлар, бахтли оила, мустаҳкам никоҳ гарови” ва “Қизлар – соғлом миллат давомчилари” мавзусида суҳбат олиб бордилар, талаба-қизларга репродуктив саломатлик, қизларни никоҳ ва оилага тайёрлаш, қизлар саломатлигига жиддий эътибор беришнинг соғлом оилани шакллантириш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш, ёшлар ўртасидаги никоҳнинг мустаҳкам бўлишидаги аҳамияти тўғрисида маълумотлар бердилар. Суҳбат давомида талаба-қизлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислардан аниқ жавоблар ва маслаҳатлар олдилар.

Тадбирда шунингдек институт Хотин-қизлар Кенгаши раиси Барно Нурмухамедова, Молия факультети ҳамда Магистратура бўлими Хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари Дилфуза Бабабекова ва Наргиза Жиянова қатнашиб, талаба-қизларимизга ўз саломатликларига эътиборли бўлиш, жисмоний жиҳатдан чиниқиш, маънавий оламини бойитиб бориш, руҳий ҳолатини назорат қилиш, кийиниш маданиятига, институтда ва ўзлари яшайдиган талабалар турар жойларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш борасида оналарча маслаҳатлар бердилар.

Шу билан бирга, тадбир ташкилотчилари талаба-қизларни фаолликка чақириб, уларнинг институт ва факультетлар Хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий фаолиятини яхшилашга қаратилган ҳар қандай таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб қоладилар.

 

16:33 / 2019-05-04
Success helper
Success warning