Халқаро ҳамкорликнинг ривожланиши амалда

Халқаро ҳамкорликнинг ривожланиши амалда

 “Касбий психология, жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси ташаббуси билан институтга Малайзиянинг Байнери университети (Binary University) профессор-ўқитувчилари, профессор PhD. Асиф Маҳбуб Карим (Asif Mahbub Karim) ва доцент Бипинчандра Анопчандлар (Bipinchandra Anopchand) 2020 йилнинг 17 январидан 27 январига қадар институт бакалавриат талабалари учун “Касбий психология” фани доирасида маҳорат дарслари ва семинар-тренинглар ўтказиш учун таклиф этилди.

 

 Улар томонидан 18 январь куни Молия факультети ММ-54 гуруҳида “Иқтисодий муносабатларни бошқариш психологияси” ҳамда “Тадбиркорлик ва маркетинг психологияси” мавзулари доирасида семинар-тренинг ўтказилди. Ушбу тадбирда берилган фикрлар талабаларда қизиқиш уйғотди ва чуқур тааъсурот қолдирди.

 

 

14:35 / 2020-01-20
Success helper
Success warning