Молиячи қизларнинг тадбирколик таълимоти - давр талаби
Тошкент шаҳар Хотин–қизлар тадбиркорлик маркази ва Тошкент молия институти ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандумига асосан, Молия факултети Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси остида факултетнинг 2-босқич талабарига аёлларнинг жамиятда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўқув семинар курси ташкил этилди.
Тошкент шаҳар Хотин–қизлар тадбиркорлик маркази аъзолари: директор В.А.Юлдашева ва марказ мутахассислари М.В.Шукурова ҳамда В.Ж.Юлдашевалар томонидан ўтказилган семинарда талаба-қизлар тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, фаолият психологияси, бизнес режа тузиш, молиявий манбалардан самарали фойдаланиш каби амалий кўникма ҳамда билимларга эга бўлдилар.
Ўқув-семинар курсини муваффақиятли тамомлаган қизларга марказ томонидан махсус сертификатлар топширилди.