“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди

 

Маълумки, ўзбек халқининг орзу, истаги ва интилишлари  билан 1991-йил 31-августда қўлга киритган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги  буюк тарихий кун бўлиб тарих саҳифасига муҳрланди. Мазкур  мустақиллик халқимиз учун нечоғли аҳамият ва қадрга эга бўлганлигини  балки  эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий, ижтимоий,  демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, ҳамда  ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганинг гувоҳимиз. Айниқса, халқимизнинг турмуш  даражаси ўзгараётгани, шаҳар ва қишлоқлардаги бунёдкорлик, ёшлардаги илм ва маърифатга бўлган интилишини рўёбга чиқариши учун яратилган шарт-шароитлар, болажонларга давлат сиёсати дарасидаги меҳр ва эътибор, ногиронларга замонавий ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоянинг амалдаги ифодаси, нуронийларга ғамхўрлик, оила ва маҳаллага эътибор, халқаро майдонда тинчлик ва ҳамжиҳатлик сиёсати билан “инсон қадри улуғланган” янги Ўзбекистон учун мустақиллик олий неъмат бўлиб, у ҳақиқий халқ ва миллат байрамига айланган ҳақиқатдир. 





Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан келиб чиқиб “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

















Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ҳамда туман Кенгаши депутатлари, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши масъуллари Тошкент Молия институти профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.






 

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида келтирилган кенг қамровли  долзарб масалаларнинг мазмун моҳияти ва  мазкур масалалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида  батафсил маълумотлар бердилар.






Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

 

13:28 / 2023-09-13
Success helper
Success warning