“Халқаро молия-кредит” кафедраси, институт тюторлари ҳамда “Янги тарнов” МФЙ фуқаролари билан биргаликда “Зангиота” мажмуасига ташриф
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6165-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги “Маҳаллабай ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 152-сонли қарорига мувофиқ, 25 ноябрь санасида “Халқаро молия-кредит” кафедраси профессор-ўқитувчилар, институт тюторлари ҳамда Юнусобод тумани, “Янги тарнов” МФЙ фуқаролари билан биргаликда Зангиота мажмуасига ташриф амалга оширилди.
Ушбу мажмуа Тошкент вилоятининг ХВ асрга оид меʼморий ёдгорлик ҳисобланиб, Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир. Занги ота зиёратгоҳи Марказий Осиё минтақаси халқлари учун табаррук маскан ҳисобланади.
Бу тарихий-меʼморий мажмуага ҳар куни беш минг нафардан зиёд зиёратчи ва сайёҳлар ташриф буюришмоқда. Зиёратчилар орасида олис хорижий мамлакатлардан келган сайёҳларнинг борлиги ҳам диққатга сазовордир.
Юқоридаги фармон ва қарорларга мувофиқ амалга оширилган ташриф МФЙ фуқароларида ажойиб таассуротлар уйғотди ва ушбу ташриф юзасидан ташкилотчилар ҳамда институт раҳбариятига миннатдорчилик билдирдилар.