Банкда сайёр амалий машғулот дарси
Тошкент молия институти “Банк иши” факультети Банк иши кафедраси АТ Халқ банки Тошкент шаҳар филиали Амалиёт бўлими билан ҳамкорликда талабалар учун сайёр амалий дарс машғулотларини ташкил этиб келмоқда. 2019 йил 10 октябрь куни Банк иши кафедраси катта ўқитувчиси А.Васиев Банк иши таълим йўналиши 4 босқич БИ-90 гуруҳ талабалари билан “Кредитлаш жараёнлари ва уларнинг босқичлари” мавзусида сайёр амалий дарс машғулотини банк ходимлари иштирокида ўтказдилар. Сайёр дарс машғулоти талабаларда катта қизиқиш уйғотди, улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар ҳамда амалий кўникмаларни шакллантирдилар.