Талабаларимиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлига амалиёт ўташ ва ишлаш имкониятига эга бўлишмоқда

Талабаларимиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлига амалиёт ўташ ва ишлаш имкониятига эга бўлишмоқда



Тошкент молия институти ва Кадрлар буюртмачилари ўртасида расмийлаштирилган ҳамкорлик шартномалари асосида талабалар амалиётини ташкил этиш ва талабаларни ҳақ тўланадиган стажировкаларга юбориш, ҳамкор ташкилотларга замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш борасида самарали ишлар амалга оширилиб келинмоқда. 


Жорий йилнинг 15 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи Алимов Қобил Ботирович ва Кадрлар ва талим муассасалари бошкармаси ходими Мирсаидов Мирсаид Мирхамид ўғлилар томонидан институт талабаларини вазирликда амалиёт ўташ, стажировка ва ишга жалб этиш мақсадида танлов ўтказилди. Танлов натижаларига кўра институт талабалари Ташқи ишлар вазирлигида амалиёт ўташи ва амалиёт натижаларига кўра ишга қабул қилинадиган бўлди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маъсул ходимлари томонидан Тошкент молия институтининг сўнги йилларда эришган натижалари алоҳида эътироф этилди.
 







          

22:03 / 2023-02-15
Success helper
Success warning