Инновациялар ва ривожланиш стратегияси

Инновациялар ва ривожланиш стратегияси

Жорий йилнинг 3 март куни Артель компанияси раҳбарияти ва талабалар ўртасида “Инновациялар ва ривожланиш стратегияси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

 

Унда институт ректори Тўлқин Тешабаев, проректори Султонали Меҳмонов ҳамда Артель компанияси молия ишлари бўйича директор ўринбосари Бектемир Муродов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

 

 

Мазкур учрашувда Артель компанияси молия ишлари бўйича директор ўринбосари Бектемир Муродов талабалар билан ўз тажрибаси, талабалик йиллари ҳамда ўз соҳасидаги муваффақият йўли тўғрисидаги фикрлари билан бўлишди. 

 

У талабаларни рағбатлантириш мақсадида “Билмаган нарсангизни сўрашдан қўрқманг. Доим олдинга интилинг. Аниқ режа тузиш ва доимий ҳаракат қилиш муваффақиятга етаклайди”, деган фикрларни алоҳида таъкидлади. 

 

 

Учрашув давомида талабалар кўплаб саволлар билан юзланишди. Саволларнинг аксарияти Артель компаниясига ишга кириш ҳақида бўлди. Бу саволларга жавоб бераркан, Бектемир Муродов ҳеч қачон ортга чекинмаслик кераклигини, инсон мақсади сари дадил ҳаракат қилиши лозимлигини айтиб ўтди.

 

 

Ушбу учрашувдан мақсад талабаларга керакли маслаҳатлар орқали мотивация беришдир.

 

Учрашув давомида ректор томонидан Молия институти талабалари битирувчилари учун “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиши маълум қилинди. Ярмаркада талабалар Артель компаниясига ишга кириш имконига эга бўлишади.

 

17:41 / 2022-03-04
Success helper
Success warning